Грилиш нега "Манчестер Сити"дан кетганини тушунтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Эвертон» вингери Жек Грилиш «Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска билан клубдан кетишидан олдин бўлиб ўтган суҳбати ҳақида гапириб берди.

«Унга очиғини айтдим: эҳтимол, мен ўйнашни истаганимдек кўп майдонга туша олмайман. Охирги ярим йил ичида деярли ўйнамадим, ёшим эса аллақачон 30 да. Мен фақат ўйнашни хоҳлайман. Шунинг учун биргаликда мен учун яна ижарага ўтиш маъқул, деган хулосага келдик», — дея Грилишнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Грилиш янги мавсумни «Манчестер Сити» таркибида бошлади, аммо трансфер ойнаси ёпилиши арафасида ижара асосида «Эвертон»га йўл олди. Мерсисайдликлар сафида у Англия чемпионатида бир ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади.

Футболчининг «шаҳарликлар» билан меҳнат шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!