Грузия бош мураббийи: Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ, биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз
Грузия терма жамоаси бош мураббийи Вилли Саньоль Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги Испанияга қарши бўладиган бўлажак ўйин ҳақида гапирди.
“Ҳудди Португалияга қарши ўйинда бўлгани каби, бу баҳсга ҳам ҳеч қандай босимсиз чиқамиз. Биз жамоа бўлиб ўйнашни истаймиз. Футбол кутилмаган ҳодисаларга бой. Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Футболчиларимиз Испаниянинг тажрибали жамоасига қарши ўйнашдан хурсанд бўлишади. Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз”, — дея Саньоль сўзларини келтиради Sputnik Georgia интернет нашри.
Евро-2024 гуруҳ босқичи якунига кўра, Испания терма жамоаси тўққиз очко жамғариб, “Б” квартетида биринчи ўринни эгаллади. Грузия терма жамоаси тўрт очко жамғариб, “Ф” гуруҳида учинчи ўринни эгаллади.
Испания – Грузия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Ушбу жуфтлик ғолиби 1/4 финалда кеча, 29 июнь куни 1/8 финалда Данияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган мезбон Германия билан учрашади.
Фикрлар