"Гулистон" футболчиси: "Рақиб жамоа "автобус" қўйиб олди"

"Гулистон" футбол клуби Ўзбекистон кубоги саралаш босқичини муваффақиятли якунлади.

Ушбу жамоа саралашдаги учта ўйинда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига йўлланма олди.

"Азур"га қарши сўнгги баҳсда "Гулистон" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин "Гулистон" жамоаси етакчи футболчиларидан бири Шаҳзодбек Ғофурбеков клуб матбуот хизматига интервью берди. 

- "Азур" билан баҳсдан кейинги таассуротлар қандай?

- Рақиб жамоа ўйин бошидан то охиригача ҳимояга эътибор қаратди. Бир сўз билан айтганда,  "автобус" қўйиб олишди. Тўлиқ ҳимоявий ўйинни танлайдиган жамоаларга қарши ўйнаш қийин бўлади. Одатда биргина гол ўйиннинг тақдирини ҳал қилади. Биз эса мана шуни уддасидан чиқдик.

- Саралаш баҳсларида учта ўйинда иштирок этдингизлар. Сизнингча, қайси баҳс қийин кечди?

- Менимча, "Sonyc X"га қарши энг қийин баҳсни ўтказдик. Одатда илк расмий баҳс ҳар доим қийин бўлган. Рақиб медиа жамоа бўлишига қарамай, яхши курашди. Қизиқ ва бироз қийин баҳс бўлди, деб айта оламан. 

- Кубок гуруҳ босқичида қайси жамоаларга қарши баҳслашишни истардингиз? 

- "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Ғазалкент".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!