
Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусановнинг таъсири жуда ажойиб бўлди!"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ноттингем Форест"га қарши беллашувдан аввал ёш марказий ҳимоячимиз Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинга қўшган ҳиссасидан мамнунлигини билдирди.
"Ҳусановнинг таъсири ҳақиқатдан ҳам жуда ажойиб бўлди! Витор Рейс ҳам "Плимут"га қарши ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди."
Мураббий жароҳатлар сабабли жамоада ҳимоячилар етишмаётганини ва академиядан ёш футболчилар асосий таркиб билан шуғулланишга жалб қилинганини таъкидлади:
"Энди марказий ҳимоячиларнинг айримлари академиядан келиб, биз билан шуғулланишяпти. Сабаби, уч нафар асосий фулбекимиз деярли мавсум охиригача сафдан чиққан. Балки, улар Жаҳон чемпионати олдидан ёки сўнгги 1-2 та Премьер лига ўйинига қайтишлари мумкин.
Лекин 8-10 ҳафта йўқ бўлиш жиддий масала. Яхшиямки, клуб ёзги трансферлар ойнасини кутмай, зарур чора кўришга қарор қилди. Акс ҳолда, биз жиддий муаммога дуч келган бўлардик," - дея таъриф бериб ўтди, манчестерликлар устози.
Маълумот ўрнида, испаниялик мутахассис бошчилигидаги "шаҳарликлар" Англия Премьер-лигасининг 28-тури доирасида "Ноттингем Форест" билан баҳс олиб боради. Ушбу тўқнашув 8 март куни 17:30 да старт олиши режалаштирилган
Фикрлар