Гвардиола: Агар АПЛда ғолиб чиқа олмасак, ЕЧЛдаги иштирокимиз бунга баҳона бўлолмайди

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг таъкидлашича, агар “шаҳарликлар” АПЛда ғолиб чиқа олмасалар, бунга ЕЧЛда иштирок этаётганликлари билан оқлай олишмайди.

“Агар “Манчестер Сити” АПЛда ғолиб чиқа олмаса, ЕЧЛдаги иштирок этаётгани бунга баҳона бўлолмайди. Агар бу мавсум “Челси” ёки “Ливерпуль” чемпион бўлса, бу уларнинг ЕЧЛда ўйнамаётганидан эмас, аксинча бу жамоаларнинг кучли эканлигидан далолатдир. Албатта, ЕЧЛда иштирок этмаётганликлари бу уларнинг фойдасига ҳизмат қилиши мумкин. Бироқ, бу билан уларни осон чемпион бўлди дейиш нотўғри. Ишончим комил, бу жамоалар ҳам ушбу мавсум ЕЧЛда ўйнашни исташгани табиий. Улар ҳозир бунинг учун кураш олиб боришмоқда. Айни шу сабабли ҳам Англияда кучли тўртликдан ўрин олиш жуда ҳам қийин”, - дейди испаниялик мутахассис Mirror нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!