Гвардиола аламли мағлубият сабабини айтди

TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-Лигаси 28-туридан ўрин олган “Ноттингем Форест” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашув кўплаб мухлису мутахассислар диққат марказида бўлди.

Агар Хосеп Гвардиола шогирдлари сафардан уч очко билан қайтса, мусобақа жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб оларди. Бироқ ўйинда устунлик “шаҳарликлар” томонида бўлганига қарамай, “ўрмончилар” бир гол билан ғалабани илиб кетди.

Беллашувдан кейин Хосеп Гвардиола мағлубиятга муносабат билдирди.

- Муросасиз ўйин бўлди. Биз Вудга узатилган узун пасларни ва тез ҳужумга ўтиш вариантларини назорат қилиб турдик. Ана шундай вазиятда иккинчи бўлимда бир бор бўш ўйнадик ва Хадсон-Одои ҳужумни гол билан якунлади.

“Ноттингем Форест”га қарши ўйнаш осон эмас, шунинг учун ҳам бу жамоа Англия Премьер-лигаси жадвалида юқорида бормоқда.

Биринчи бўлимда бизда уч-тўртта қулай вазият бўлганди. Беллашувнинг иккинчи ярмида эса, ўйин катта босим остида ва нисбатан секин бўлди. Биз чизиқлардан ўтиш ва бўш ҳудуд топишга қийналяпмиз, - деди Хосеп Гвардиола.

“Манчестер Сити” навбатдаги учрашувини 15 март куни “Брайтон”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!