Гвардиола айрим футболчилар нега кам ўйнаётганига изоҳ берди

  • 9 декабрь, 06:49
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг мисрлик ҳужумчиси Умар Мармуш ҳақидаги саволга жавоб берди. Сўнгги вақтларда иқтидорли футболчи асосан захирадан майдонга тушмоқда.

Tecno

- Умар – энг яхши футболчиларимиздан бири. Гап шундаки, мен уни марказий ҳужумчи сифатида кўраман ва бу позицияда эса, Эрлинг Холанд ўйнаяпти.

Шу сабаб,  Мармуш ўз лойиқ ва муносиб бўлган вақтдан камроқ ўйин амалиётига эга бўляпти, - деди Хосеп Гвардиола ўз қарорларини изоҳлаб.

Умар Мармуш 2026 йилнинг январида Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс ва Нико Гонсалес билан бирга жамоага олиб келинган тўрт футболчидан бири ҳисобланади.

26 ёшли форвард жорий мавсумда “шаҳарликлар” сафида барча турнирларда 13 та ўйинда иштирок этган. Мармуш фақат тўртта учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушди.

Трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил қилаётган Умар Мармуш бу мавсум рақиблар дарвозасига фақат битта тўп киритди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!