Гвардиола: Биз ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказишга тайёр эмасмиз

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола карантиндан кейин рестарт олаётган АПЛнинг “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эртага жамоа қандай савияда эканини билиб оламиз ва шундан сўнг қаерда яхшироқ эканимизни билиб оламиз. Ҳаммага 3 ҳафта муҳлат берилди. Ҳозирги ҳолатда барча ҳам шахсий, ҳам иқтисодий зарар кўрмоқда. Биз бунга кўникишимиз лозим.

Биз битта ўйин ўтказишга тайёрмиз, лекин ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказишга тайёр эмасмиз. Биз ротацияни амалга оширамиз ва таркибдаги барча ўйинчилардан фойдаланамиз. Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати яхши”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 57 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!