Гвардиола: "Бу клубнинг эшиклари мен учун ёпиқ"

Пеп Гвардиола келажакда "Барселона"га қайтиш ниятида эмас.

Мураббийнинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.

-Келажакда "Барселона"га қайтиш фикрига қайндай қарайсиз?

- "Йўқ, энди "Барселона"га бормайман. Клубнинг эшиклари мен учун ёпиқ", - деди Гвардиола.

Испаниялик мураббий 2008 йилдан 2012 йилга қадар Каталония клубини бошқарган ва жамоа билан 14 та соврин, шу жумладан 2 марта Чемпионлар лигасида зафар қучган. Шуниннгдек, Пеп "Барселона" билан 2008/09 йилги мавсумда требл қайд этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!