Гвардиола даврида янги рекорд: "Манчестер Сити" миллий кубокларда 13-маротаба ярим финалда
"Манчестер Сити" Англия Лига Кубоги 1/4 финалида "Брентфорд"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу натижа Хосеп Гвардиола жамоани бошқариб келаётган даврда яна бир тарихий кўрсаткични қайд этишга имкон берди. Испаниялик мураббий 2016 йилдан бери "шаҳарликлар"ни миллий кубоклар доирасида 13-маротаба ярим финалга олиб чиқди. Бу Англия клублари орасида мутлақ рекорд ҳисобланади.
"Манчестер Сити" Гвардиола қўл остида Лига Кубоги ярим финалига қуйидаги мавсумларда чиққан:
2017/18, 2018/19, 2019/20 ва 2020/21.
Англия Кубогида эса жамоа ярим финалга 2016/17, 2018/19, 2019/20, 2020/21, 2021/22, 2022/23, 2023/24 ва 2024/25 мавсумларда йўл олган.
Қайд этилишича, "Сити" Гвардиола бошчилигида Лига Кубоги ярим финалига чиққан ҳар сафар ушбу мусобақани қўлга киритган. Англия Кубогида эса бу босқичдан кейин ҳозиргача икки марта чемпион бўлган.



Комментарии