Гвардиола “Евро-2024”дан суперфутболчи танлади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Германияда давом этаётган Европа чемпионатини кузатиш орқали ўз жамоасига мос ўйинчиларни сараламоқда.

Маълумотларга қараганда, испаниялик мутахассисга ўз ҳамюрти Дани Ольмонинг ўйини жуда маъқул келган. “Шаҳарликлар” устози “Лейпциг” ҳужумкор футболчиси Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтишини истаяпти.

Todofichajes нашрининг ёзишича, Ольмони ёзда  60 миллион еврога трансфер қилиш имкони бор. Бироқ шартномадаги бу банд 15 июлга қадар амал қилади.

Ольмонинг Бундеслига клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача тузилган 26 ёшли ярим ҳимоячи якунланган мавсумда Германия чемпионатида 21 та учрашувда тўртта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!