Гвардиола: Гюндоган менинг позициямни билади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди.

“Гюндоган менинг позициямни билади. Биз қўшнимиз ва яхши дўстмиз. Ҳозирда клуб спорт директори бу борада иш олиб бормоқда. Илкай "Манчестер Сити"да зўр ўйнаяпти. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши ниҳоя топади”, - деди испаниялик мутахассис Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Хабарларга қараганда, Гюндоганнинг келажаги борасидаги якуний қарор 10 июнь куни “Интер”га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси финалидан сўнг қабул қилинади.

Маълумот учун, германиялик футболчининг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси шу ой охирида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!