Гвардиола ҳимоячиларга "тўймаяпти"

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир ҳимоячи сотиб олиши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Мени Жон Стоунс, Николас Отаменди ва Венсан Компанилардан кўнглим тўқ. Бизда у қадар кўп маблағ қолмади. Агарда, ҳозирги бозор шароити бизга яна бир ҳимоячи олишга имкон берса, буни амалга оширамиз.

Мен ўтган мавсумдаги таркибдан норози эмад эдим. Сизлар мендан бирор футболчи номига ёмон сўзлар айтилганини кўрмагансизлар. Бироқ биз ҳам бошқа жамоалар каби 31 августга қадар таркибни кучайтириш ниятидамиз. Агарда, янги футболчи ола билмасак, ҳозирги таркибда ўйнаймиз. Боиси, ҳозирги трансфер бозори жуда ҳам қиммат”, – деб айтиб ўтди Гвардиола.

Қайд этиш жоиз, “Манчестер Сити” ушбу трансфер бозорида 3 нафар ҳимоячи сотиб олди ва улар жами 123,5 млн фунт сарф этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!