Гвардиола кўп гол урадиган футболчи оляпти
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужум салоҳиятини янада оширишга қарор қилди.
Calciomercatoweb сайтининг хабар беришича, испаниялик мутахассис ўз жамоасида “Вильярреал” ярим ҳимоячиси Алекс Баэнани кўрмоқчи.
21 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 21 маротаба майдонга тушиб, тўққизта гол ва тўртта ассист қайд этди.
Баэнага “шаҳарликлар”нинг ашаддий рақиблари – “Ливерпуль” ва “Челси” ҳам кўз тикмоқда.
Transfermarkt портали Испания ёшлар терма жамоасига жалб этила бошлаган ўйинчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар