Гвардиола "Ман. Сити" раҳбариятини қўллаб-қувватламоқда

Аввалроқ, УЕФА "Манчестер Сити" клубини еврокубокларда иштироки ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар бергандик.

"Ман. Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу ҳолатга ўз фикрини билдирди.

- Мен бир неча маротаба клуб раҳбариятига ишонишимни таъкидлаб ўтганман. Биз бир жамоа бўлиб АПЛ чемпионлигини нишонладик. Албатта, биз гуноҳкор бўлсак бизни жазолашлари мумкин.

Хозирда, УЕФА клуб юристлари билан суриштирув ишлари олиб бормоқда. Гувоҳи бўлганингиздек мен бу тоифада мутахассис эмасман. Айтиб ўтишим жоизки, биз гуноҳкор эмасмиз, - дея Пепнинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!