Гвардиола "Манчестер Сити"нинг зич тақвими ҳақида гапирди
"Манчестер Сити»"бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг зич ўйин жадвали ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Шаҳарликлар" чоршанба куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-турида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини қабул қилади.
Гвардиоланинг айтишича, жамоа ўйин олдидан эртасигa машғулот ўтказади:
"Биз эртага тонгда машғулот қиламиз. Бу мен учун оддий ҳолат. Баъзан шундай танлов менга маъқул келади. "Борнмут"га қарши беллашув жуда қийин ўтди, шунинг учун бугун дам олишни, эртага эса машғулот ўтказишни маъқул кўрдим".
"Боруссия" кўпроқ дам олгани ҳақида:
"Биз бундай ҳолатларга кўникканмиз. Ҳеч ким тақвимни ўзгартирмайди. Германияда, Францияда Чемпионлар Лигасида ўйнаётган жамоалар одатда жума кунги ўйинга қўйилади, шунда уларда тикланиш учун кўпроқ вақт бўлади. Бу менга ёқмайди, лекин қоида шу", — деди Гвардиола.



Фикрлар