Гвардиола "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятни изоҳлади

CHERY AUTO

АПЛнинг 22-тури доирасида бўлиб ўтган учрашувда "Манчестер Сити" сафарда ўз ҳамшаҳари "Манчестер Юнайтед"га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Беллашувдан сўнг "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Манчестер Юнайтед”да бизда бўлмаган жиҳат бор эди. Мен бу стадионга кўп марта келганман, аммо бугун бундай ўйинларда ғалаба қозониш учун талаб этиладиган даражада эмас эдик. Тўрт кун олдин “Ньюкасл”га қарши ўйинда бизда ўша энергия бор эди, бугун эса йўқ".

"Ўйинимиз ёмон эмасди, аммо қониқарли натижага эришмадик. Бу футболда бўлиб туради. Оддий ўйин эди ва рақиб биздан яхшироқ ҳаракат қилди. “МЮ”да янги мураббий бор ва дербида бизда етишмаган энергияни айнан улар кўрсатишди.

Охирги икки трансфер ойнасида таркибни анча ўзгартирдик ва бунга мослашишимиз керак. Мен кўпроқ очколар йиғиш ҳақида хавотирдаман. Албатта, кўпроқ гол уриш яхши бўларди. Сўнгги 12 ой ичида жамоа таркиби анча янгиланди, аммо руҳий ҳолат юқори даражада", — деди мураббий.

"Бугун биз ўз даражамизни кўрсата олмадик, аммо “Сандерленд”га қарши ўйинда ажойиб ҳаракат қилган эдик. “Брайтон” ва “Челси”га қарши баҳсларда эса яхши ўйнаб, ғалаба учун керакли голларни ура олмадик".

Шунингдек, Гвардиола ёш футболчи Макс Аллейн ҳақида ҳам ўхталиб ўтди:

"Макс сўнгги икки ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди. Бугун эса, албатта, дастлабки икки эпизодда ютқазди. Аммо бундай тажрибалар ёш футболчилар учун жуда муҳим — айнан шу орқали улар кучаяди. Масалан, “Ньюкасл”га қарши ўйинда у ажойиб, ҳақиқатан ҳам жуда яхши эди"

Марқ Гехининг "Манчестер Сити"га эҳтимолий трансфери ҳақида эса қуйидагиларни айтди:

Бу ҳақда ҳали расман клубдан маълумот олганим йўқ. Агар аниқ бўлса, сизлар билан бир вақтда билиб оламан. Айтишларича, келишув яқин, аммо ҳозиргина Ферран Сориано ва Уго Виана билан гаплашдим — улар бу ҳақда ҳеч нарса айтишмади".

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов дербида асосий таркибида майдонга тушиб, учрашувни тўлиқ 90 дақиқа ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!