Гвардиола мавсум якунлангач “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин — Мареска асосий номзод

"Манчестер Сити' бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этишни режалаштирмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, испаниялик мутахассис бу қарорини клуб ичидаги ходимларга ҳам маълум қилган. Расмий баёнот ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, тасдиқ узоқ куттирмаслиги айтилмоқда.

"Шаҳарликлар" бош мураббийлигига асосий даъвогар сифатида Энцо Мареска номи тилга олинмоқда. Италиялик мутахассис йил бошида "Челси"дан кетганидан буён ҳозирча янги жамоа бошқармаяпти.

Маълумот учун, Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йил ёзидан бери бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026/27 мавсум охирига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!