Гвардиола навбатдаги тўқнашувдан аввал жароҳатланган футболчилар ҳақида маълумот берди

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоадаги кадрлар билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди. Мутахассиснинг айтишича, Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида "Вест Хэм"га қарши ўйинга қадар жароҳат олган футболчилардан ҳеч бири сафга қайтмаган.

Tecno

— Жароҳатдан кейин кимдир қайтдими? Йўқ. Балки беш кундан кейин кимдир машғулотларга қўшилар. Аммо эртага — йўқ, — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Маълумотларга кўра, ҳозирда "Манчестер Сити" лазаретида Оскар Бобб, Жон Стоунс, Родри, Жереми Доку, Омар Мармуш, Райан Аит-Нури ва Матео Ковачич бор.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" — "Вест Хэм" учрашуви 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!