Гвардиола ноёб ўйинчини “Реал” ва “Арсенал” олишига йўл қўймайди

  • 10 декабрь, 14:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Таркибини ёшартириш мақсадида авлодлар алмашинуви жараёнини бошидан ўтказаётган “Манчестер Сити” скаутлари бош мураббий Хосеп Гвардиола талабига жавоб бера оладиган яна бир ноёб истеъдод эгасини топди.

Tecno

Манчестерликлар Испания чемпионатида иштирок этаётган “Эльче” ярим ҳимоячиси Родриго Мендоса учун курашга қўшилди.

20 ёшли футболчи анчадан бери “Арсенал” ва “Реал” нишонида турибди.

Daily Mail нашрига кўра, Мендоса ўйин сифатлари бўйича “Барселона” ярим ҳимоячиси Педрига ўхшайди. Айниқса, ўйинни ўқиш ва бўш зоналарни топиш қобилияти билан кўпчиликнинг эътиборини қозониб келмоқда.

Жорий мавсумда “Эльче” ярим ҳимоячиси барча турнирларда 10 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди.  Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 9 миллион еврони  ташкил этади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!