Гвардиола ўрнига учта мураббий!

Chery Tigo 7 PRO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола келаси ёзда шартномаси тугаганидан кейин клубни тарк этиши мумкин.

Клуб раҳбарияти испан мутахассисининг кетишига ҳозирдан тайёрланяпти. Улар келажакда жамоани бошқариши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатини тузиб қўйди.

Журналист Жек Гауганнинг ёзишича, “шаҳарликлар” Хосеп Гвардиолага ўринбосар сифатида уч нафар мураббий номзодини белгилади.

Унга кўра, манчестерликлар Германия терма жамоасини бошқараётган Юлиан Нагельсманн, “Байер”ни биринчи марта чемпион қилган Хаби Алонсо ва “Жирона”ни илк бор Европа Чемпионлар лигасига олиб чиққан Мичел билан музокара олиб боришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!