Гвардиола: "Ўтмиш ўтмишда қолди, биз ўйинга тайёрмиз"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасида "Вест Хэм"га қарши ўйин олдидан рақиб жамоа ҳақида фикр билдирди. Айни пайтда "Вест Xэм" турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.
— Албатта, "Вест Xэм" ҳозирча жуда яхши натижалар кўрсатаётгани йўқ. Аммо улар сафарда "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" билан дуранг ўйнади. "Астон Вилла"га эса фақат ўйин охирида мағлуб бўлишди. "Вест Xэм" таркибида юқори савиядаги футболчилар бор. Ўтмиш — ўтмишда қолди. Илгари қилган ишларимиз, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъи назар, барчаси ортда қолди. Биз ўйинга тайёрмиз, — деди Гвардиола журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак беллашув бугун соат 20:00’да старт олади.



Фикрлар