
Гвардиола плей-оффдаги рақиблари ҳақида: "Бири бу мусобақанинг қироли"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги рақиблари "Реал Мадрид" ва "Бавария" ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Хабарингиз бор, кеча "шаҳарликлар" ЕЧЛнинг сўнгги тур беллашувида "Брюгге" устидан иродали тарзда 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ғалаба манчестерликларни кейинги босқичга йўл олишини таъминлади. Плей-офф босқичида эса Гвардиола шогирдларини Испаниянинг "Реал Мадрид" ёки Германиянинг "Бавария" клублари кутиб турибди.
"Реал" ёки "Бавария"? Бири бу мусобақанинг қироли ҳисобланади. бошқаси эса қироллар ичида иккинчи ёки учинчисидир.
Шуни ҳам таъкидлашим керак, ўйингача ҳали 2 ҳафта бор. Албатта, кўп футболчиларимиз сафга қайтган бўлишади. Ишончим комилки, биз "қаймоқранглилар"га ёки немисларга муаммолар ярата оламиз. Нимадир қила олишимизга эса аминман, чунки ўйинчиларим ўзига хос. Биз албатта мазкур учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"- дея айтиб ўтди 54 ёшли мураббий.
Комментарии