Гвардиола пухта режа тузди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Челси”га ўтиб кетишга уринаётган ҳужумкор футболчи Раҳим Стерлингга ўринбосар қидирмайдиган бўлди.

Испаниялик мутахассиснинг жамоа ҳужумкорлигидан кўнгли тўқ. Гвардиола айни пайтда чап қанот ҳимоясидаги муаммоларга ечим қидиряпти.

“Шаҳарликлар” бу позицияга “Брайтон”дан Марк Кукурельяни олмоқчи. Бироқ “Брайтон” ўз етакчиси билан хайрлашишга шошилмаяпти.

Гвардиоланинг режаси бўйича, чап қанот ҳимоясини ҳал қилса, ўша томондан ҳужум уюштириш вазифасини Аргентинадан олиб келинган ёш ўйинчи Хулиан Альваресга топширади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!