Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисини жамоасида кўрмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос жорий мавсум охирида клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар берди.

Германиялик ярим ҳимоячининг хизматларига "Манчестер Сити" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола Кроос билан “Бавария”да бирга ишлаган ва унинг имкониятларини яхши билади.

Инглиз клуби Кроосни келаси ёзда, футболчининг "Реал" билан шартномаси тугаши билан ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Манчестер Сити" 33 ёшли хавбекка мавсумига 15 миллион евро маош билан шартнома таклиф қилишга тайёр.

Ла Лиганинг жорий мавсумида Тони 12 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!