Гвардиола Родрини “Реал”га бериб, Мадриддан оладиган икки юлдуз номини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола яна совринлар учун курашадиган қудратга эга бўлиш учун жамоа таркибни кучайтириш йўлларини қидирмоқда.

Испаниялик мутахассиснинг навбатдаги режаси “Реал” билан боғлиқ. Маълумки, мадридликлар анчадан бери “Олтин тўп” соҳиби Родрини ўз сафига қўшиб олишни кўзлаб юрибди.

Гвардиола жамоа етакчисини қўйиб юборишга тайёр. Бунинг учун “Реал” трансферга ўзининг икки нафар ўйинчисини қўшиши талаб этилади.

Бу ҳақда El Nacional журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” Родри Эрнандесни бериб, ўз таркибига уругвайлик ярим ҳимоячи Федерико Вальверде ва бразилиялик вингер Родригони қўшиб олишни истайди.

29 ёшли Родри Эрнандеснинг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йил июни охиригача амал қилади. “Олтин тўп” соҳиби бўлган футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!