Гвардиола шармандали мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Англия Премьер-лигасининг 24-турида Лондонда “Арсенал” меҳмони бўлган “Манчестер Сити” қақшатқич зарбага учради.
“Канонирлар” Хосеп Гвардиола шогирдларини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Ўйиндан кейин “шаҳарликлар” устози бу мағлубиятни қуйидагича изоҳлади.
- Мен охирги 25 дақиқадаги аҳволимизга ачиндим. Биз нима қилишимиз кераклигини ва шу пайтгача қўлимиздан келган ишларни унутиб қўйдик. Бу стадионда “Арсенал”дек кучли жамоага қарши ўйнаш жуда оғир.
Учрашув бошидан рақибга имкон берган ҳолатларимиз мавсум бошидан бери жуда кўп кузатиляпти. Лекин кейинчалик 10-15 дақиқа ўйин назоратини ўз қўлимизга олдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Шу билан бирга яхши вазиятларга ҳам эга бўлдик.
Охирги 15-20 дақиқани инобатга олмаганда, жуда яхши ўйин кўрсатдик.
Мавсум бошидан берирақибга жуда кўп имкон беряпмиз, аслида бундай бўлиши керак эмаслигини ўзимиз ҳам жуда яхши биламиз. Шунга қарамай, бу ҳол мунтазам рўй бермоқда, - деди Хосеп Гвардиола.
Мағлубиятга қарамай, “Манчестер Сити” ҳозирча Европа Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар