Гвардиола шахсий антирекордини янгилади

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун бу мавсум жуда ҳам муваффақиятсиз кечмоқда.

Унинг бошқарувидаги “шаҳарликлар” бу мавсум премьер-лигада 7 та ўйинда мағлуб бўлишди. Бу эса испаниялик мутахассиснинг фаолиятидаги энг ёмон натижа бўлди.

Гвардиоланинг бундан аввалги антирекорди 2016/17 йилги мавсумда айнан “Манчестер Сити”да қайд этилган эди. Ўшанда “Сити” АПЛда 6 та ўйинда рақибларига имкониятни бой берганди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола фаолияти давомида “Барселона” ҳамда “Бавария” каби жамоаларни ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!