Гвардиола шогирди “Милан”га ўтишдан бош тортди
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Англиядаги турмуш тарзига кўника олмаётгани боис бошқа чемпионатга ўтиш истагини билдирган эди.
Истеъдодли футболчига “Милан” харидор бўлди. Маълумотларга қараганда, клублар Силва трансфери бўйича ўзаро келишувга эришган. Бироқ, Бернарду Миланга кўчиб ўтишга рози бўлмаяпти.
Бернарду Силвага “Тоттенхэм” ва “Атлетико”дан қизиқиш бор.
2017 йили 50 миллион евро эвазига “Монако”дан “Сити”га трансфер қилинган португалиялик ҳужумкор футболчи шу кунга қадар 203 та учрашувда қатнашиб, 35 та гол ва 44 та голли пас муаллифи бўлди.
Фикрлар