Гвардиола “Сити”ни яна енгилмас жамоага айлантирадиган футболчи топди
“Манчестер Сити” аввалги мавсумлардан фарқли ўлароқ, бу гал Премьер-лигада катта устунликка эга бўла олмаяпти.
Шунинг учун ҳам бош мураббий Хосеп Гвардиола таркибни кучайтиришга эътибор қаратди.
The Guardian нашри испаниялик мутахассис жамоа ўйинини кескин кучайтира оладиган ўйинчи сифатида “Бавария” ҳужумкор футболчиси Жамол Мусиалани танлаганини ёзмоқда.
Гвардиола олдинги чизиқда катта устунликка эга бўлишни истайди ва бу хусусиятни айнан мюнхенликлар юлдузи таъминлаб бериши керак.
“Бавария” асосий ўйинчиларидан бирини осонликча қўйиб юбормайди. Бундеслига жамоаси Мусиала учун катта миқдорда бадал пули талаб қилади. Чунки ҳозирнинг ўзида Transfermarkt портали экспертлари 21 ёшли футболчини 110 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар