
Гвардиола собиқ ассистентини аяб ўтирмади (видео)
Кеча Англия премьер-лигаси узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна қайта тикланганидан хабарингиз бор.
28-тур доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс 3:0 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги голларга эса Рахим Стерлинг (45'), Кевин Де Брёйне (51') ва Фил Фоден (90') муаллифлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар