Гвардиола: Тен Хаг учун "Сити" эшиклари доим очиқ
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилган Эрик тен Хагни "шаҳарликлар" сафида кўришдан хурсанд бўлишини айтди.
“Эрик учун эшикларимиз ҳамиша очиқ. Исталган вақтда! Жиддий айтяпман! Лекин бу содир бўлади деб ўйламайман. Мен унинг агентини биламан, шунинг учун унинг бизга келишида ҳеч қандай муаммо йўқ. Клуб тарафдан ҳам, мен тарафдан ҳам", - деди Гвардиола.
Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган “Вест Хэм”га қарши ўйинда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Эрик тен Хагни истефога чиқарди. "Қизил иблислар" жорий мавсумда 11 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Маълумот учун, Эрик тен Хаг ўз вақтида "Бавария"да Хосеп Гвардиолага ёрдамчилик қилган.
Фикрлар