Гвардиола Холанднинг ҳолати ҳақида гапирди

Чемпионлар лигаси доирасида "Боруссия" Дортмундга қарши баҳсда "Манчестер Сити" форварди Эрлинг Холанд жароҳат олди. Пеп Гвардиола 22 ёшли футболчининг ҳолати ҳақида хабар берди:

"Унинг алмаштирилишига 3 та сабаб бор. Биринчидан, Эрлинг жуда чарчаганини кўрдим. Иккинчидан, у бироз шамоллаган. Учинчидан, унинг оёғига зарба беришди. Шу боис, у иккичи бўлимда ўйнамади.

Танаффус пайтида шифокорлар билан гаплашдим. Улар хавотирда эди. Кейинчалик, мен Холанднинг одатдагидек юрганини кўрдим. Кўрамиз", - деди "шаҳарликлар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!