Гвардиола:"Барселона"ни ўзгартирмаслик керак"
"Манчестер Сити"нинг бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона"га маслаҳат берди.
- Менимча, "Барселона" ўз стратегиясини ўзгартирмаслиги керак. Ташқаридан ҳамма "Барселона"га ноёб клуб сифатида қарайди. Бу клуб ўзига хос руҳни таратиб туради ва бу шундай қолиши керак, - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, Гвардиола Каталония клубида футболчи сифатида фаолият юритган. Шунингдек, жамоанинг бош мураббийи лавозимида ҳам ишлаган.
Фикрлар