Гвардиоланинг агенти турклар таклифига давоб қайтарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Турк оммавий ахборот воситаларида тарқалган, машҳур испаниялик мураббий Хосеп Гвардиоланинг «Трабзонспор» бош мураббийлигига тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмади. 

Аввалроқ айрим нашрлар турк клуби Гвардиолага бир мавсум учун тахминан 13 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр экани ҳақида ёзган эди. Аммо мураббийнинг вакили бу хабарларни кескин инкор этди.

«Пеп бу мавсумда ҳеч қайси клуб ёки терма жамоани бошқармайди», — деб маълум қилди Гвардиоланинг агенти.

«Трабзонспор» ёзда Европа мусобақаларида омадсиз иштирок этди. Жамоа Европа лигаси гуруҳ босқичига йўл олиш имконини қўлдан бой берди. Плей-офф босқичида турк клуби «Ференцварош»га икки ўйинда ҳам мағлуб бўлиб, умумий 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Шундан сўнг «Трабзонспор» Конференциялар лигаси асосий босқичида иштирок этишга тушди. Ёзги трансфер ойнасида эса жамоа таркибига таниқли ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!