Гвардиоланинг тест жавоби шубҳали чиқди
"Манчестер Сити" клуби АПЛ 18-туридан ўрин олган "Ньюкасл"га қарши учрашув олдидан Хосеп Гвардиола иштирокидаги матбуот анжумани бекор қилинганини эълон қилди.
BBC хабарига кўра, тадбирнинг бузилишига испаниялик мураббийнинг коронавирус гумони сабаб бўлган. “Шаҳарликлар” мураббийи топширган COVID-19 тести шубҳали чиққан ва у карантинда иккинчи таҳлил жавобини кутмоқда.
“Манчестер Сити”нинг “Ньюкасл”га қарши ўйини 19 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.
Фикрлар