Гюндоган "Барса"га ўтишга яқин турибди

"Манчестер СИти" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини "Барса"да давом эттиришга яқин турибди, дея хабар тарқатди "Diario Sport" нашри. У Каталонияликлар билан 3 йиллик шартномага қўл қўяди. Германиялик футболчи Чемпионлар лигаси финалидан сўнг қарорини эълон қилиши кутилмоқда. 

Аввалроқ, Хави ҳам Гюндоган трансферига тўхталиб ўтганди. 

"Мен сизга шуни айта оламанки, биз қизиқаётган футболчиларнинг барчаси "Барса"да ўйнашни истайди. Ҳали ҳеч қайси ўйинчи бизга рад жавобини бергани йўқ", - деди испаниялик мураббий. 

Гюндоганни "Манчестер СИти" олиб қолишни истайди. Унинг жамоа билан меҳнат шартномаси 30-июнь куни ўз ниҳоясига етади. "шаҳарликлар" Илкайнинг шартнома муддатини 2024 йилгача узайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!