Гюндоган "Барселона" тарихидаги бешинчи немис футболчиси бўлди

"Манчестер Сити"нинг собиқ сардори Илкай Гюндоган Манчестердаги етти йиллик фаолиятидан сўнг Каталоинянинг "Барселона" жамоасига кўчиб ўтди. Илкай  каталонияликлар тарихидаги бешинчи немис футболчиси бўлди.

Ўтган асрда "кўк-анорранглилар"да ўйнаган ягона германиялик футболчи бу - Берндт Шустер эди. 21 асрда Роберт Энке, Марк-Андре тер Штеген,  Кевин-Принс Боатенг Каталония жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг янги мавсуми ўн биринчи август куни бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!