Гюндоган март ойида Германия терма жамоасига чақирилмайди. Сабаби ҳам маълум

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган март ойидаги йиғин учун чақирув олмайди.

"German Sky" нашрининг хабар беришича, футболчи жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан гаплашган. Томонлар Гюндоган бу ойда "немис машинаси" сафига бормагани маъқулроқ деган фикрга келишган. Асосий сабаб Илкай яқин кунларда ота бўлади.

Қайд этилишича, Гюндоган ва Флик ўртасида муносабатлар илиқ. 32 ёшли футболчи Германия терма жамоасида ўйнашни давом эттиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Германия терма жамоаси Перу ва Бельгияга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!