Гюндоган: Омадимиз келди
“Манчестер Сити” сардори Илкай Гюндоганнинг фикрича, "Интер"га (1:0) қарши ўтган Чемпионлар лигаси финалида “шаҳарликлар”га омад кулиб боққан.
“Биз жуда хурсандмиз. Бу воқеаларни сўз билан ифодалаш қийин.
Иккала жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Иккинчи бўлимда эса яхшироқ ўйнашимиз кераклигини англадик. Эҳтимол бу ўйинни 50 га 50, тенг курашлар остида ўтди деса ҳам бўлади. Биз гол урганимиз учун бу ўйинда омадимиз келди дейишимиз мумкин.
Ҳамма шунчаки требл ҳақида гапирди. Бу борада босим сезилиб турарди. Аммо биз ҳаммаси ажойиб якунлай олдик”, - деди германиялик футболчи.
Фикрлар