Гюндоган собиқ жамоасига қайтмоқда
Ўтган ёзда "Барселона" таркибига келиб қўшилган Илкай Гюндоган собиқ жамоаси "Манчестер Сити"га қайтиши мумкин.
Фабрицио Романо хабар беришича, ярим ҳимоячи каталонияликлар сафини тарк этишга яқин турибди. Унга Қатар ва Саудия клубларидан таклифлар тушмоқда, лекин футболчи "шаҳарликлар" таркибига қайтишга қарор қилган.
Гюндоган "Барса" билан тузилган шартномани бекор қилиб, клубдан кетиши кутилмоқда. Шундан кейин у "Манчестер Сити" билан битим имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Илкай 2016 йили "Боруссия"дан Манчестер жамоасига 27 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. 2023 йилда эса эркин агент сифатида кетган.
Фикрлар