"H" гуруҳида қизиқ ҳолат рўй берди. Сўнгги турда "Бенфика" ПСЖни ортда қолдириб, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди

  • 03 Nov 04:12
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунига етди. "H" гуруҳида эса қизиқарли ҳолат юз берди.

Tecno

ПСЖ ва "Бенфика" очколар, киритган ҳамда ўтказиб юборилган голлар бўйича бир хил кўрсаткични қайд этди. Бу ҳолат Чемпионлар лигаси тарихида илк бор кузатилди.

Ушбу икки жамоа 6 та беллашувдан кейин 14 очко жамғарди. Шунингдек, улар рақиб дарвозасига 16 тадан тўп киритган ва ўз дарвозаларидан 7 тадан гол ўтказиб юборишган. 

Бироқ қўшича кўрсаткичлар бўйича “Бенфика” гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, улар меҳмонда киритган голлар эвазига парижликларни ортда қолдирди. ПСЖ сафарда рақиб дарвозасига 6 гол киритган бўлса, португалияликлар эса бу ишни 9 маротаба уддалашган. 

Comments

You must be logged in to commet!