Ҳабиб Нурмагомедовга сабр тилаймиз

  • 19 май, 2020, 00:54
  • 0
  • MMA

UFC чемпиони Ҳабибнинг отаси Абдуманап Нурмагомедовнинг аҳволи янада оғирлашди.

Россия оммавий ахборот воситалари тарқатаётганга қараганда, коронавирус беморнинг ўпкасига жиддий зиён етказган. Бунгача Абдуманап Нурмагомедов инсульт бўлгани оқибатида тромб ҳосил бўлди ва ўпкасининг 75 фоизи зарарлангани айтилаётган эди.

Энди эса 57 ёшли беморнинг ўпкасида шиш ривожланяпти.  У сунъий нафас бериш аппаратига уланган.  Реанимацияга фақат кечқурун оиласидан бир киши киритиляпти.

 Ҳабиб отасини даволатиш учун Доғистондан махсус рейс ташкил қилиб, Москвага олиб келган эди. У қўлидан келган барча ишларни қилди. Энди унга сабр,  отасига шифо тилаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!