Ҳакам жангни эрта якунлаб қўйдими? - Баҳодир Жалолов муносабат билдирди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бир неча дақиқадан сўнг + 92 кг вазн тоифасида австралиялик Теремоана Теремоана билан рингга кўтарилди.
Жангнинг иккинчи раундида австралиялик боксчига уч бор ҳисоб очилди. Натижада ҳакам жангни эрта якунлади.
Шу тариқа, Баҳодир Жалолов иккинчи жангида муддатидан олдин ғалаба қозониб, техник нокаут қайд этди. Ушбу муваффақиятдан сўнг боксчимиз ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биринчи раундда мураббийларимиз шошилмаслигимни айтишганди. Оғир вазн бўлгани учун назоратни ушлаб туришим керак эди. Лекин ўзимни ушлаб тура олмадим. Олдинга қараб интилдим.
Чемпион бўлиш учун рақиб ким бўлишидан қатъий назар ютиш керак, деб ўйлайман. Бугунги рақибим билан биринчи марта жанг ўтказидим. Анча чидамли боксчи экан, шунча зарбаларга дош берди.
Ҳакам нега тўхтатди? Билмадим, бу ҳакамларнинг қарори. Мен охиригача жанг қилар эдим.
Финалда ким билан жанг қилишимнинг фарқи йўқ. Чемпион бўлиш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз, - деди Баҳодир Жалолов.
Фикрлар