Ҳакамлар учун амалий ва назарий йиғин ўтказилди
Кеча, 4 сентябрь куни футбол ҳакамлари учун иккинчи давра олдидан амалий ва назарий ўқув-машғулот йиғини ўтказилди.
Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов сўзга чиқиб, ҳакамлик масаласи ва соҳани янада ривожлантириш долзарб эканини таъкидлади. Шунингдек, ҳакамлар фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Ҳакамларга барча учрашувларни адолатли бошқариш, ўз ишига масъулият билан ёндашиш, янада сифатли фаолият олиб бориш бўйича тушунча ва маслаҳатлар берилди. Шундан сўнг назоратчилар бошчилигида назарий машғулотлар олиб борилди.
Куннинг иккинчи ярмида эса амалий ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилди ва унда ҳакамлар ўзининг жисмоний ҳолатини синовдан ўтказди.
Фикрлар