Ҳакамларимиз халқаро семинарда иштирок этишмоқда

Жорий йилнинг 26-30 август кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Video Assistant Referee Course” семинари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу курс-семинарда 4 нафар ҳакамимиз — Раҳимбек Каримов, Абдурашид Худойберганов, Азиз Асимов ҳамда Фирдавс Норсафаров, шунингдек, ўзбекистонлик ҳакамлар учун ФИФА назоратчиси ҳисобланувчи Фарҳод Абдуллаев ҳам иштирок этмоқда.

Семинар давомида VAR технологияси, ундаги янгиликлар ва уларнинг футболга татбиқ қилиниши борасида кенг қамровли назарий ва амалий билимлар берилиши кўзда тутилган. Вакилларимизга бу семинарда муҳим кўникмалар шакллантириб, янги билимлар олишларини тилаб қоламиз, - дейилади ЎзФҲМ хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
expert Umid-informatik
28/08/2023 16:51
Варни ўрганиб келишсин , хото кўп бўлияпти