Ҳаким Фузайлов: "2 та пенальтини уролмадик, аммо ҳеч қиси йўқ"

“Бухоро” – “Андижон” (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида бухороликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов қатнашди.

- Муҳим баҳсда ютқаздик аламли бўлди. Ўйинни назоратимизга олдик. Лекин футболда бундай ҳолат бўлиб туради. 2 та пенальтини уролмадик. Аммо ҳеч қиси йўқ, ҳали кураш олдинда. Плей-офф бошланяпти. Шунга тайёргарлик кўрамиз.

- Жамоада штатли пенальтичи борми?

- Бизда штатли пеналтичиларимиз бор эди. Лекин улар майдонда йўқ эди, масалан Рўзим Аҳмедов захирага олинганди. Шунинг учун ким ўзига ишонса тепиши керак эди. Аммо ўхшамади, бундай ҳолат футболда бўлиб туради.

- Рақиб ҳақида фикрингиз қандай? Бугун жамоа ниманинг эвазига ютқазди?

- Мени ўйлашимча бу омад. Тактик томондан хатолар бўлмади, Рақибнинг иккинчи қаватда яхши ўйин кўрсатишини билардик. Лекин биринчи голни шундай ҳолатда қўйиб юбордик. Курашларда қолишмадик, фақат иккинчи қаватдаги курашда ютқазиб қўйдик. Аммо ўйин бўйича тўпни назорат қилдик, қаердадир устунликка эришдик, фақат гол уролмадик 2 та пеналтини уролмадик. Омадимиз келмади, деб ҳисоблайман.

- Фаолиятингизда яна шунақаси бўлганми?

- Ҳа бўлган. Ҳатто 3 та пенальтини уролмаган ўйинларимиз бўлган. Бу футбол ва унда бўлиб туради, шуниси билан қизиқ.

- “Турон”нинг ютқазгани сизга бироз бўлса-да, юпанч беряптими?

- Йўқ, йўқ. Биз ўз ўйинимизни ўйлаймиз. Тўғри, “Турон” ютқазди. Мана, энди плей-офф ўйинларига ўтяпмиз. Ҳаммаси ўшанда ҳал бўлади. Тўғри, ўтган йили “Нефтчи устунлик қилган. Ҳозир “Андижон” устун. Ҳали ҳаммаси олдинда. Барча бир-бири билан ўйнайди. Шунда иккинчи йўлланмани олишга ҳаракат қиламиз.

- Лекин очколар орасидаги фарқ катталашди...

- Ҳа, орадаги фарқ катталашиб кетди. 8 та ўйин қолди холос, бундай ҳолатдаги жамоага албатта енгил бўлади. “Андижон” яхши ҳолатда.

- Плей-оффга қандай тайёргарлик бўлади?

- Эндиги ўйинлар осон бўлмайди. Биз “Арал Самали” ёки “Зомин” сингари эмас, балки “Андижон”, “Турон”, “Машъал”, “Хоразм” каби жамоалар билан ўйнаймиз. Бундай ўйинлар осон ўтмайди. Ҳеч ким “совға” эмас. Ҳамма жамоа ҳам очко йўқотиши мумкин. Тайёрланиш керак.

- Вазифа ўзгармадими?

- Вазифа турибди, Суперлигага олиб чиқиш. Асосийси, шу паллада ҳал қилмоқ керак. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ.

- “Андижон”га қарши прессинг қилишда жамоа оқсагандек бўлди...

- Ҳозир тушунтираман сизга, рақиб тўпни назорат қилаётганда прессинг эмас, босим қилмоқ керак. Шундай ҳолатда гол урдик. Фақат иккинчи қаватда ўйнашга имкон берганимизда улгурмадик. “Андижон”нинг бўйи баланд легионерлари барча юқоридаги курашларда ютиб чиқишди. Ўртадаги тўп назоратида ҳам улгурмадик.

- “Андижон”нинг шундай ўйин кўрсатишини кутганмисиз?

- Ҳа, барчасини билганмиз. Ўзим “Машъал” билан ўйинни шахсан стадионда томоша қилдим ва ўйиннинг ёзувини ҳам кўрсатдик. Жамоа чемпионатда бир хил, Миличга юқоридан узатма у эса жарима майдонига узатади ва кимдир ҳал қилади. Бурчак тўплари ҳам шундай: тўп Миликга ёки Маматказинга тушади, улар узатма беради, тўпни олган футболчи ҳал қилади. Бошқа ҳеч қандай комбинация кўрмадим.

- Рўзим Аҳмедовни нега алмаштирдингиз?

- Рўзимбой иккинчи бўлимда чарчаб қолди, уни устига сариқ карточка олган эди. Агар яна қўполлик қилса камчиликда қолишимиз мумкин эди. Шунинг учун алмаштирдим. Лекин Сонгни Рўзим билан жуфтликда ўйнатиш режамизда бор эди.

- Шу иккала ҳужумчини бошланғич таркибда синаб кўрсангиз бўлмайдими?

- Ўйлашимча яқин вақтларда кўрамиз. Секин аста ўйинни шундай ташкил қилишга тайёрланамиз. 2 та соф ҳужумчиларимиз бор, кейин бугун ўйнаган Усмонов ва Сонг улар бир хил  “план”да ўйнашади, Рўзим билан Сонг ҳар хил “планда”  ҳаракатлана олишади, бунинг устила машғулотларда ишлаймиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kurbonov
11/09/2022 14:54
фузайлов кетиши керак бухорода хамма лелипудлар
Baxil Alihuja
11/09/2022 15:36
яна битта лилипут уйинчи бу абрамовни угли олим навкаров бор, шуни хам олса булади.