Ҳаким Фузайлов "Бухоро"даги илк йиғинни бошлади. Таркибда "Динамо"дан келган етакчилар бор
“Бухоро” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бугундан бошлади. Жамоа кўригида маҳаллий футболчилар қаторида ўтган мавсум Самарқанднинг “Динамо” жамоаси сафида тўп сурган бир қатор тажрибали футболчилар – Рўзим Аҳмедов, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Сардор Эминов ва Ислом Шарипов жалб этилган, - дея хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
Шунингдек, ушбу ўқув-машғулот йиғини 12 январга қадар ўз қароргоҳида олиб борилиши режалаштирилган. Тайёргарлик давомида яна кўплаб янги футболчилар таклиф қилинади ва албатта таркибдан ким ўрин олишини Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳал қилади.
Фикрлар