Ҳаким Фузайлов "Бухоро"ни Суперлигага олиб чиққач нималарни айтди?

“Бухоро” клуби меҳмонда “Хоразм”га (2:2) учрашувда Суперлига йўлланмасини қўлга киритгач, бухороликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин ҳақида энди ҳеч нима дея олмайман, чунки олдимизга қўйилган вазифани бажариб, Суперлигага йўлланма олдик.

Авваламбор барча футболчиларимга катта раҳмат, бутун турнир давомида ўзларини профессионал томонлама кўрсатганлари учун, майдонда борларини бериб ҳаракат қилганлари учун. Барча ишчи ходимларга, қоровулдан тортиб, тиббиёт ходимларигача ҳамма-ҳаммаларига катта раҳмат. Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зариповга футболга бўлган эътиборлари учун, жамоамиз бош директори Ўткир Қодировга биз билан ҳамнафас бўлиб, ҳар бир футболчи ва ходимларuf юксак эътиборлари учун ва бизнинг бош ҳомиймиз бўлмиш Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи директори Акбар Фозиловга алоҳида ташаккурларимни билдириб ўтаман.

Мухлисларимизга эса шуни айтиб қўймоқчиман, биз сизлар учун ҳаракат қилдик, сизлар бунга арзийсизлар! Иссиқ саратонда ҳам, қахратон совуқларда ҳам, хоҳ уйда, хоҳ сафарда ўйнамасак, сизлар бизларни ёлғизлатиб қўймадингизлар. Сизларга катта раҳмат. Суперлига муборак азиз Бухоролик мухлислар!»

“Бухоро” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!