Ҳаким Фузайлов: "Мен учун ҳам, Ашурматов учун ҳам йил ўйини эди"

“Бухоро” клуби про лиганинг 24-турида ўз майдонида “Турон”ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва жуда муҳим уч очкони қўлга киритди. Беллашувдан сўнг бухороликлар устози Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ушбу учрашув қийин ўтишини барчамиз билар эдик. Мен учун ҳам, рақиб мураббийи Бахтиёр Ашурматов учун ҳам, йил ўйини эди.

Ўйин давомида бироз бўлса ҳам устунликка эришдик. Йигитларга борларини бериб ҳаракат қилишгани учун раҳмат. Лекин ҳали кураш тугамади, ҳаммаси олдинда.

Биз иккинчи ўринга чиқиб олдик, аммо бўшашиш ярамайди. Ҳар бир ўйин олтинга тенг. Мухлисларимизга катта раҳмат, охиригача ажойиб қўллаб-қувватлаб туришгани учун. Барчаси ажойиб»

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!